20 сентябрь куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир муддат 3:2 ҳисобида олдинда борди ҳам, аммо 32-дақиқада Ихтиёр Ропиев икки дақиқа ичида бир неча қоидабузарликларга йўл қўйиб, иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Шундан сўнг Коста-Рика футзалчилари бирин-кетин учта гол уриб, нафақат ғалабани илиб кетди, балки гуруҳ 3-ўринни эгаллаганига қарамай, плей-офф йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзалчилари мусобақа гуруҳ босқичи 1-турида Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган, 2-турда эса Парагвайга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

«Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ўзбекистонликлар учун аламли мағлубият билан тугаган учрашувдан фоторепортаж тайёрлади.