Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунига етди. Якшанба куни мусобақанинг «Е» ва «Ф» гуруҳидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. Умуман олганда, бу гуруҳларда кейинги босқичга чиқадиган жамоалар номи 2-турдаёқ маълум бўлиб улгурганди, фақат ким қайси ўрин билан плей-оффга чиқиши очиқ қолганди, холос.

Шунингдек, 3-ўрин билан нимчорак финалга чиқишга умидвор жамоалар ҳам бу ўйинлар натижасини кутаётганди. «Е» гуруҳидаги Панама — Тожикистон учрашувини ана шундай ўйинлар сирасига киритиш мумкин. Агар тожиклар ўйинда ғалаба қозонса, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга эди. Аммо, Панама жаҳон чемпионатларидаги саккиз ўйиндан иборат мағлубиятли юришига якун ясаб, Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди, аммо бу унинг ўзи плей-оффга чиқиши учун етарли бўлмади.

«Ф» гуруҳидаги яна бир шундай мақомли ўйинда Венесуэла Гватемалага қарши майдонга чиқиб, Панамани плей-оффсиз қолдириш учун камида тўрт гол фарқи билан ғалаба қозониши кераклигини билгани ҳолда, вазифани муваффақиятли уддалади. Бу «ҳисоб-китобли ўйинлар»дан ютган яна бир жамоа Афғонистон бўлди — жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётганига қарамай, улар ҳам 3-ўрин билан плей-оффга чиқди ва энди нимчорак финалда Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Парагвай билан ўйнайди.

«Е» гуруҳи, 3-тур учрашувлари

22 сентябрь, якшанба
Марокаш — Португалия 1:4


Голлар:
Суфиён эл-Мисрар (34) — Эрик (2), Бруну Коэлью (19, 22), Зики (39).
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Бруну Коэлью (Португалия).

Панама — Тожикистон 8:3
Голлар:
Саломов (14, автогол), Марио Фореро (14), Руман Милорд (20), Альфонсо Макуенси (31), Хосе Кабальеро (38, 39), Абдиел Кастрельон (39, 39) — Некруз Алимаҳмадов (5), Самандар Ризомов (27), Идрис Ёров (35).
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Абдиел Кастрельон (Панама).

футзал бўйича жаҳон чемпионати 2024

«Ф» гуруҳи, 3-тур учрашувлари

Франция — Эрон 1:4
Голлар:
Мамаду Туре (37) — Салор Оғапур (25, 37), Муслим Уладқубод (28), Алиризо Рофеипур (30).
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Муслим Уладқубод (Эрон).

Венесуэла — Гватемала 7:3


Голлар:
Кевин Брисено (1, 34, 36), Уилмер Кабаркас (18), Виктор Каррено (25), Хесус Виамонте (27), Карлос Санц (35) — Женнер Панягуа (16), Марин Сандовал (32), Нельсон Тагре (40).
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Кевин Брисено (Венесуэла).

футзал бўйича жаҳон чемпионати 2024

3-ўринлар жадвали

футзал бўйича жаҳон чемпионати 2024

Нимчорак финал жуфтликлари

24 сентябрь, сешанба
17:30. Бухоро
Бразилия — Коста-Рика

20:00. Тошкент
Нидерландия — Украина

25 сентябрь, чоршанба
17:30. Андижон
Испания — Венесуэла

20:00. Тошкент
Парагвай — Афғонистон

26 сентябрь, пайшанба
17:30. Бухоро
Эрон — Марокаш

20:00. Андижон
Португалия — Қозоғистон

27 сентябрь, жума
17:30. Бухоро
Таиланд — Франция

20:00. Тошкент
Аргентина — Хорватия