Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўлдан адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 21 сентябрь куни соат 16:15 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалла ҳудудидаги Катта чимён тоғига тўрт нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олган йўқ, дейилади хабарда.