APEX INSURANCE 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024 ўнинчи жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлганини фахр билан маълум қилади. Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон FIFA жаҳон чемпионатини қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди. Минтақа учун улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу жаҳон чемпионати мамлакатда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.

APEX INSURANCE, шунингдек, чемпионат ташкилотчиларининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигини ҳам суғурталади, ушбу суғурта кутилмаган вазиятлар оқибатида иштирокчиларнинг ҳамда мухлисларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаб беришни назарда тутади. Суғурта мусобақанинг барча босқичларида, ҳар бир мезбонлик қилувчи шаҳарларда амал қилади, бу эса ушбу улкан спорт тадбирининг ҳар бир ўйини ишончли ҳимояда ва муваффақиятли тарзда ўтказилишини таъминлайди.

Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.

«Ижтимоий масъул бизнес сифатида бундай нуфузли спорт тадбирини ташкил этишда ушбу спорт турининг халқаро бошқарув органи — FIFA билан ҳамкор бўлиш ва бу орқали спортчиларимизнинг жаҳон майдонларидаги ғалабаларини қўллаб-қувватлаш биз учун беқиёс шарафдир. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва иқтидорли ёш футболчилар салоҳиятини кашф қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга бўлган интилишимизни ҳам яққол намоён этади», — деди бошқарув раиси Жаҳонгир Юнусов.

Телефон: 1188.

Сайт: apexinsurance.uz
Facebook: fb.com/apexinsurance.uz
Instagram: @apexinsurance.uz
Telegram:t.me/apexinsurancee

Реклама ҳуқуқлари асосида.