Ботир Эркинович Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда 23 сентябрь куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президент ўтказаётган йиғилишда Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан тегишли марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди. Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Ботир Зоҳидов (1982 йилда туғилган) 2022 йил сентябрь ойидан буён Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У, шунингдек, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2003 йилда Тошкент молия институтини, 2008 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Банк соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга.

2022 йил охиридаги маъмурий ислоҳотлар пайтида вазирлик раҳбари этиб тайинланган Беҳзод Мусаев ҳукумат бўйсунувига ўтказилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар бўлди.