Тошкент шаҳри Олмазор туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Сағбон кўчаси билан кесишмасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми 23 сентябрь куни 07:00 дан 24 сентябрь куни 07:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.

Туман ҳокимлигининг қайд этишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли ёпилган.

Аввалроқ, Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан кесишмалари оралиғи 18 сентябрдан 5 октябрга қадар ёпилганди.