Ўзбекистонда алимент тўловлари 15 фоизгача ошади. Бу ҳақда ЎзА Мажбурий ижро бюросига таяниб хабар қилди.

Энди алимент ундируви 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • қарздорнинг нафақасига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга,
  • 1 октябрдан бошлаб, қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга,
  • хусусий сектор ва бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошган.

Шунингдек, 1 октябрдан ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори ҳам ўртача 10 фоизга ошади.

Маълумот учун агар алимент тўловчи шахс ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.