Жиззах вилоятида ҳайдовчи Damas автомобилида 14 нафар йўловчи ташиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Йўл-патрул хизмати ходими автомобилни тўхтатган вақти ҳайдовчи 11 нафар йўловчини олиб кетаётганини айтган. Саноқдан сўнг автомобилдан 14 нафар аёл тушиб келган.

ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилишини маълум қилди.

Аввалроқ Андижон туманида Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани боғчага олиб кетаётгани аниқланганди.