Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатининг 20-саммитига мезбонлик қилиши ва ҳаракатга 2027−2029 йилларда раислик қилиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.


Иқтисодиёт

дайжест

Камбағал оилаларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача фоизсиз ва гаровсиз қарз берилади

Ўзбекистонда камбағал оилаларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади. Маблағ кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун берилади.


дайжест

Ўзбекистонда ҳудудлардаги раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади

Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда тажриба тариқасида, оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбари ва уларнинг ҳар бир ўринбосарига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.


дайжест

Ўзбекистонда энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танлаб олиниб, инфратузилмаси яхшиланади

Ўзбекистондаги энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. Шунингдек, туман ва шаҳарларда камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.


дайжест

Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисми пулли бўлиши мумкин

Туркиянинг Onur Group компанияси ДХШ асосида Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг қарийб 70 км қисмини реконструкция қилиб, пулли йўлга айлантиришни режа қилмоқда. Молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда «лойиҳани амалга ошириш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш» бўйича келишувга эришилди.


дайжест

Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёз асосида қабул қилинади

2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандларини давлат боғчаларига имтиёз асосида қабул қилиш бошланади. Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан уларнинг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади, «Эл-юрт умиди» жамғармаси алоҳида квоталар ажратади.


дайжест

Ўзбекистонда Камбағал оилалар реестри шакллантирилади

Ўзбекистонда 1 декабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади. Бу «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш орқали амалга оширилади.


Жамият

дайжест

«Қизларга ҳам автомашина берилмаганидан хафаман» — шахмат Олимпиадаси совриндори Нодира Нодиржонова

Будапештда бўлган шахмат Олимпиадаси иштирокчилари 24-сентабр куни Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган эркаклар жамоаси аъзоларига автомобиллар совға қилинди. Олимпиадада кумуш медаль олган Нодира Нодиржонова бунга ўз муносабатини билдирди.


дайжест

Самарқандда Tracker «пешеход»дан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетди

Самарқанд шаҳрида Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.


дайжест

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов айнан қандай жиноятларда айбланмоқда? Айблов хулосаси

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг суд ишида қўйилган айбловларнинг айримлари унинг «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси бўлган даврига боғлиқ. Айблов хулосасида у талон-торож қилган кредит ва бюджет маблағлари ҳамда давлат манфаатларига етказилган зарар 200 млрд сўмдан кўплиги айтилади.


дайжест

Машинасида юқори тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида машинасида соатига 110 км/соат тезликда ҳаракатланган Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев 3 млн 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.


дайжест

Тошкентда Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Tahoe’да 110 тезликда ҳаракатланди

Тошкент шаҳрида Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент совға қилган Tahoe автомобилида 110 км/соат тезликда ҳаракатланди. У буни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Шаҳарда тезлик чеклови 60 км/соатни ташкил этади.


дайжест

Ўзбекистонда алимент тўловлари 15 фоизгача ошади

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга, ишсиз алимент тўловчиларга эса 10 фоизга ошади.


дайжест

Тошкентда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 3 киши жабрланди

Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва «гармошка»ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса Cobalt ҳайдовчиси айби билан келиб чиққан.


дайжест

ДХХ 4 та вилоятда ерни ноқонуний сотишга уринганларни қўлга олди

ДХХ ўтказган рейдда 4 та вилоят: Наманган, Хоразм, Навоий ва Сурхондарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди, тергов кетмоқда.


дайжест

Жиззахда 14 нафар аёлни ташиётган Damas тўхтатилди

Жиззах вилоятида Damas 14 нафар йўловчи ташиб кетаётгани аниқланди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилишини маълум қилинди.


дайжест

Қорақалпоғистонда мусиқа колонкасига яширилган 18 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди

Қорақалпоғистонда божхоначилар мусиқа колонкалари орқали олиб ўтилмоқчи бўлинган 18 килограммдан ортиқ мефедронни аниқлади.


дайжест

Самарқандда 3 кишини ноқонуний тарзда Исроилга ишга юборишни ваъда қилган 2 шахс қўлга олинди

Самарқандда муқаддам судланган 2 шахс 3 нафар фуқарони 52,7 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. Прокуратура департаменти уларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.


дайжест

Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтарилиши мумкин

Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев 2021 йилдан бери АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган Гулруҳбегим Тоҳиржоновани Ўзбекистон терма жамоасига қайтариш нияти борлигини айтди. «Гулруҳбегим барибир Ўзбекистонга керак, у яхши ва салоҳиятли шахматчи», — деди Саъдуллаев.


Жаҳон

дайжест

Ҳоқон Шукур ва унинг АҚШга сургун қилиниши: «Волдемортнинг яхши версиясига ўхшайман — номим айтилмаслиги керак»

The New York Times’нинг спорт иловаси — The Atletic’да жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, энг машҳур турк футболчиларидан бири Ҳоқон Шукурнинг номи қандай қилиб «Туркия тарихидан ўчирилгани» ҳақида мақола эълон қилинди. «Газета.uz» мақолани ўзбек тилига ўгирди.


дайжест

БМТ Бош ассамблеяси Келажак учун пактни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси давлатлар келгуси авлодлар ва сайёра учун яхшироқ келажакни таъминлаш бўйича бир қатор ҳаракатларни ўз зиммаларига оладиган Келажак учун пактни маъқуллади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!