Жорий йилнинг 19-сентабр куни Тошкент Кимё халқаро университетида Global Exchange Support Center (GESC) марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ТКХУнинг таъсисчиси, профессор Алишер Вахобов, Тошкентдаги Корея таълим марказининг собиқ директори Пянг Жоо Ман, марказнинг янги директори Ли Ёнг Вунг ва Ўзбекистон Корея ассоциацияси раҳбари Канг Chang Сеок иштирок этди.
Янги ташкил этилган Global Exchange Support Center’нинг асосий вазифаларидан бири университет талабалари учун Кореяда таҳсил олиш имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашдир. GESC яқин келажакда ТКХУ талабалари учун Кореяда ўқиш ва алмашинув дастурларида иштирок этиш имкониятларини оширади.
Тадбирнинг муҳим қисмида Тошкентдаги Корея таълим марказининг собиқ директори Пянг Жоо Манга фахрий докторлик унвони топширилди. Жаноб Пянг Жоо Ман Тошкент Кимё халқаро университетида корейс тилини ривожлантириш ва ўрганиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда талабаларнинг Кореяда таълим олиш жараёнини фаоллаштиришга катта ҳисса қўшган. Унинг Корея ва Ўзбекистон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратгани эътироф этилди.
ГЕСC’нинг очилиши ТКХУда таълим сифати ва халқаро ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Бу марказнинг фаолияти нафақат талабаларнинг халқаро билим ва кўникмаларини оширишга, балки икки давлат ўртасидаги маданий ва таълимий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Сайт: kiut.uz
Facebook: fb.com/kiut.uz
Instagram: @kiut.uz_rasmiy
Реклама ҳуқуқлари асосида.