Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов шимоли-ғарбий Африкадаги Кабо-Верде мамлакати ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири доктор Руй Алберто де Фигейредо Соареш билан икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолади.

cейшел ороллари, дипломатик алоқа, кабо-верде, тив

Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, янги ҳамкорлик мамлакатлар халқлари учун янги имкониятлар очади.

Вазир шарқий Африкада жойлашган Сейшел ороллари ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд билан ҳам учрашув ўтказди ва унда қўшма коммюнике имзоланди.

cейшел ороллари, дипломатик алоқа, кабо-верде, тив

«Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик», — деди Бахтиёр Саидов.

Шундай қилиб, бу икки мамлакатдан сўнг Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 151 тага етди. Аввалроқ Жибути, Гамбия, Белиз ва Лихтенштейн давлатлари билан қўшма коммюникелар имзоланганди.