Компаниялар биргаликда Uzum Media платформасида банк карталаридан фойдаланиш асослари ва киберхавфсизликка бағишланган иккита бепул онлайн курсни ишга туширди.

Курслар саккизта модулдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида Masterсard экспертлари молиявий саводхонликнинг асосий қоидаларини оддий мисоллар ёрдамида тушунтиради.

«Рақамли технологиялар билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бормоқда ва бу борада Uzum ва Mastercard қўшма лойиҳаси янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Мақсадимиз — одамларга уларнинг молиявий ҳимоясини таъминлаш учун ишончли воситаларни тақдим этиш. Бепул онлайн курслар фойдаланувчиларга банк карталаридан фойдаланишнинг нозик жиҳатларини тушунишга ёрдам беради ва фирибгарлик схемаларини аниқлашга ўргатади. Ушбу курслар молиявий саводхонликни ошириш ва рақамли тўловларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади, деб ҳисоблаймиз», — деди Mastercard компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Денис Филиппов.

«Финтех сервисларининг оммалашуви билан фойдаланувчиларга хавфсизликнинг асосий қоидаларини ўргатиш эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда. Шунинг учун биз фойдаланиш учун осон ва қулай бўлган финтех маҳсулотларини яратмоқдамиз ва ҳамкорлар билан биргаликда янги ҳамда тажрибали фойдаланувчиларга хавфсизлик қоидаларини тезда ўзлаштиришга ва маҳсулотларимиздан максимал даражада фойда олишга ёрдам берадиган рақамли қўлланмаларни ишлаб чиқмоқдамиз», — деди Uzum Media раҳбари Валерия Буличева.

KPMG ва Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярми ҳанузгача банк хизматларидан фойдаланмаяпти, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улуши эса 33 фоизни ташкил этмоқда. Финтех хизматлари оммалашувининг драйверларидан бири онлайн савдонинг ривожланиши бўлди: масалан, Uzum Market`даги буюртмаларнинг қарийб 55 фоизи Uzum Nasiya томонидан муддатли тўловга олинади. Шу билан бирга, Mastercard экспертларининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги финтех бозори тадқиқотида электрон тижорат барқарор ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.