Самарқанд шаҳрида 23 сентябрь куни вояга етмаган велосипедчини машина уриб юборди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
ЙТҲ соат 19:10 лар атрофида Афросиёб кўчасида содир бўлган. Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган велосипедчини (2012 й.т.) уриб юборган.
Оқибатда велосипедчи жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.