25 сентябрь куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида иккита машина ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Биринчи ҳолат соат 14:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида юз берган. Matiz ва Nexia-3 автомашиналари тўқнашуви оқибатида Nexia-3 да ёнғин юзага келган.

йтҳ, машинада ёнғин, тошкент

ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

йтҳ, машинада ёнғин, тошкент

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Иккинчи, Яшнобод туманидаги ҳолатда Lacetti транспорт воситаси ёниб кетган (сурат энг юқорида). Маълум бўлишича, ҳолат 18:30 ларда Маҳтумқули кўчасида содир бўлган.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳозирда суриштирув ишлари бошланди, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.