Бобир Юлдашович Абубакиров Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бобир Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.

У 2007 йилдан буён банк тизимида фаолият юритган, хусусан, Марказий банк тузилмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019 йилдан шу кунга қадар МБ раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни президент ўтказган йиғилишда туманнинг аввалги ҳокими Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланганди.