Тошкент шаҳрида икки автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.
25 сентябрь куни соат 06:45 ларда, «12-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 117-сонли йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчиси А.Й. бошқарувидаги Yutong автобуси Янгиҳаёт тумани Хонабод кўчасидан Қурувчилар кўчасига бурилаётганда, «1-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 55-сонли йўналиш, ҳайдовчиси Ш. Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашув содир этган.
Маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.