Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 24 сентябрь куни инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

ЙТҲ соат 16:30 ларда «Даҳбед» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида юз берган. Nexia ҳайдовчиси бошқарув пайтида йўл четида тўхтаб турган Kögel тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.