Қашшоқликдан қутулиш мумкин. Савол эса — «қандай қилиб?»

Фаровонликнинг асл калити нимада? Бу саволларга турли жавоблар таклиф қилинса-да, дунёдаги энг таниқли университет — Гарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги тадқиқотчилар «Фаровонлик парадокси» китобида бошқалардан фарқ қиладиган, лекин далилларга асосланган амалий ечимларни тақдим этган.

asaxiy books, реклама

Китобда муаллифлар нафақат АҚШ ёки Европа мамлакатлари, балки Мексика, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Нигерия каби турли давлатлар мисолида инновациялар қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартирганини очиб беради. Улар «Нима учун баъзи мамлакатлар тез ривожланади ва бу ривожланишга нима сабаб бўлади?» деган саволга ҳаётий мисоллар орқали жавоб беради.

asaxiy books, реклама

Китоб ўқувчини нафақат иқтисодиёт ва инновациялар билан таништиради, балки кенгроқ саволларни қўяди: нимага аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб қарорлар муваффақиятсизликка учрайди? Бу саволлар Кристенсоннинг илмий тадқиқотлари билан бирга, глобал ривожланишнинг замонавий муаммоларини янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

asaxiy books, реклама

«Лойиҳа тарихидаги энг муҳим китобни ўзбек тилида тақдим қилдик. „Фаровонлик парадокси“ замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўйича янгича ва асосли ёндашув таклиф қилади», — дейди Asaxiy Books лойиҳаси раҳбари Фируз Аллаев.

Китоб сиёсатчилар, давлат хизматчилари, иқтисодчилар, тадбиркорлар, талабалар ва мамлакат тақдирига беэътибор бўлмаган барчага тавсия қилинади. Мутолаа орқали нега баъзи давлатлар гуллаб-яшнаши, бошқалари эса қашшоқлик тузоғида қолаётгани ҳақида асосли билимларни олиш мумкин.

Китоб Asaxiy Books ва Xalq Banki ҳамкорлигида чоп этилди. Мазкур ташкилотлар жамият учун фойдали китоблар чиқишига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Китобни тайёрлашда таржимон, муҳаррир ва корректорлардан иборат мутахассислар жамоаси ишлаган. Матн саккиз босқичли сифат назоратидан ўтган ва қаттиқ муқовада чоп этилган.

asaxiy books, реклама

«Фаровонлик парадокси» китобини Asaxiy.uz интернет дўкони орқали харид қилиш мумкин. Буюртмалар Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига етказиб берилади.

Ушбуҳавола орқали китоб ҳақида маълумот олиш ҳамда унга буюртма бериш мумкин

Asaxiy.uz`да китоблардан ташқари маиший техника, электроника, компьютер жиҳозлари, смартфон ва гаджетлар ҳам сотувда мавжуд. Қулайлик учун онлайн муддатли тўлов хизмати ҳам йўлга қўйилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.