BI Group компанияси узоқ кутилган янги BI SAN’AT турар жой мажмуаси сотуви бошланганини фахр билан эълон қилди. Ушбу лойиҳа «Санъат» деб номланишига мос равишда, нафосат, функционаллик ва маданий меросни бирлаштирган фалсафани ўзида акс этиради. Бу турар-жой мажмуаси нафақат яшаш учун қулай жой, балки маданий илҳом марказига хам айланишни ваъда қилмоқда.

реклама

Сотув жараёнини бошлаш доирасида ҳудуднинг бадиий ва маданий меросини акс эттирувчи «Фарғона» мавзусидаги расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу тадбир компания лойиҳаларида санъатни қўллаб-қувватлашга қаратилган BI Art ташаббусининг бир қисми бўлди. 26 сентябрь куни Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилган кўргазма профессионаллар ва санъат ихлосмандларининг эътиборини тортди. Рассомлар BI SAN’AT интерьерларини безаш учун экспертлар ҳайъати томонидан танлаб олинган ўз асарларини тақдим этди.

Мажмуанинг биринчи галдаги ҳолларини безатиш учун энг яхши олтита асар танлаб олинди.

BI SAN’AT — бу шунчаки турар жой мажмуаси эмас, балки қулай ҳаётни маданий қадриятлар билан бирлаштирадиган ноёб макон. Мажмуа Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчасида жойлашган. Яқин атрофда Фурқат боғи, таълим муассасалари, дўконлар, поликлиникалар ва бошқа муҳим инфратузилма объектлари жойлашган. Мажмуа ҳудудида дам олиш ва спорт зоналари:

  • барбекю зонаси;
  • футбол майдони;
  • теннис столи;
  • шийпончалар;
  • болалар майдончаси;
  • фонтан-ариқ;
  • workout-zona мавжуд.

BI SAN’AT`нинг биринчи мажмуаси 2026 йилнинг . III чорагида фойдаланишга топширилади, мажмуанинг ўзи 16 қаватли бўлиб, «Комфорт» тоифасига киради.

реклама

BI SAN’AT`нинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган кўргазма расмий очилишдан сўнг икки кун давом этди хамда коллекционерлар ва санъат ихлосмандларига тақдим этилган асарлар билан яқиндан танишиш имконини берди. Шунингдек, тадбирга ташриф буюрганлар лойиҳага киритилган комплекс архитектура ва дизайн ечимлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.

BI Group — бу халқаро инвестицион-ишлаб чиқувчи ҳолдинг бўлиб, ENR Top 250 Global Contractors (2022 йил якунлари бўйича 193-ўрин) рейтингига киради. 29 йиллик фаолияти давомида компания қуйидагиларни қурди:

  • етти миллион квадрат метрдан ортиқ турар жой кўчмас мулки ва инфратузилмаси;
  • 10 та инновацион мактаб (ва уни ўз бошқарувига олди);
  • уч минг километрдан зиёд йўллар (100 мингдан ортиқ мижозга эга).

реклама

Ҳолдинг лойиҳалари дунёнинг 9 та давлатида, жумладан, Қозоғистон, Ўзбекистон, Шарқий Европа мамлакатлари, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон, АҚШ ва БААда амалга оширилмоқда. BI Group МДҲ ва Ўзбекистондаги энг яхши 3 та девелоперлар қаторига киради, ENR рейтингида 193-ўринни ва Forbes рейтингида 11 ўринни эгаллайди.

BI Group компанияси BI SAN’AT тадбирига қизиқиш билдирган ва кўргазмада иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради.

BI SAN’AT лойиҳаси ҳақида қўшимча маълумот олиш учун манфаатдор шахслар компания вакиллари билан 1360 телефони орқали боғланишлари мумкин.

Шунингдек, қуйидаги манзиллар бўйича BI Group офисларида ҳам маълумот олиш мумкин:

  • Миробод т-ни Нукус кўчаси 91/1;
  • Мирзо Улуғбек т-ни Шаҳриобод кўчаси 69-уй.

Реклама ҳуқуқлари асосида.