Ўзбекистон 153-давлат — Ботсвана (Жанубий Африка) билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Нью-Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Ботсвана ТИВ раҳбари Лемоганг Квапе қўшма коммюникени имзолади.

«Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик», — деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram каналида.

Аввалроқ Нью-Йоркда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам шундай ҳужжатлар имзоланган эди.