Ғарбий Африканинг Либерия мамлакати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-мамлакат бўлди. Жума куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида 2 мамлакат ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Нянти хоним ва Бахтиёр Саидов учрашув ўтказиб, Қўшма коммюнике имзолади.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари келгусидаги ҳамкорликнинг дастлабки кун тартибини мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқишга келишиб олдик, дея ёзди вазир Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида.

Шу каби дипломатик алоқалар ўрнатилган навбатдаги 155-мамлакат эса Ғарбий Африканинг Того Республикаси бўлди.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Робер Дюссе ҳам Бахтиёр Саидов билан учрашувда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолади.

Бахтиёр Саидов Африка қитъаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлиги ҳақида ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Африканинг Ботсвана давлати, қолаверса, Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам дипломатик алоқалар бўйича ҳужжатлар имзолаганди.