Президент 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчиларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қайд этилишича, таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси ва бошқа шу каби хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

  • Абдурахманова Озода Дехканбоевна — Қуйи Чирчиқ туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Акрамов Набижон Курбонович — Марҳамат туманидаги 3-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

  • Матмуратов Ихтиёр Курбонбоевич — Шовот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Раупов Илёс Ахадович — Ғиждувон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

  • Ачилова Манзура Шералиевна — Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг академик лицейи математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Каримов Суюн Амирович — Самарқанд давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, Самарқанд вилояти.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

  • Мендибаев Бахрам Рустамович — Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича катта мураббийси.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Кувандикова Джамила Яхшибаевна — Навоий шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Мирзахмедов Мирфазил Абдилхакович — Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази етакчи мутахассиси;
  • Рапикова Хафиза Каюмбердиевна — А.П.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент шаҳри;
  • Хомидов Дилшодбек Боходирович — Шаҳрихон туманидаги «Академик Саримсақов» нодавлат таълим муассасасининг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти.

«Дўстлик» ордени билан

  • Азаматова Галина Рауфовна — Пахтакор туманидаги «Kiddie» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Жиззах вилояти;
  • Ахмедова Замира Одиловна — Чуст туманидаги 35-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Наманган вилояти;
  • Болтаева Қамбар Абдуллаевна — Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг биология фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти;
  • Гэдди Мишель Дениз — «Янги Ўзбекистон» университети доценти;
  • Ким Зинаида Константиновна — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси;
  • Маджидов Ином Уришевич — Ўзбекистон Миллий университети ректори;
  • Машраббекова Азиза Машраббековна — Корея Республикасининг Ханкук хорижий тиллар университети Марказий Осиё кафедраси профессори;
  • Мирошкина Ольга Юрьевна — Миробод туманидаги 60-ихтисослаштирилган мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Муминов Сидикжон Мирсобирович — Фарғона давлат университетининг тилшунослик кафедраси профессори, Фарғона вилояти;
  • Мунтеева Гулнара Узакбаевна — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали халқ ижодиёти кафедраси ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Намазова Кизларсара Муратовна — Жарқўрғон туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Степанова Ольга Анатольевна — Пахтачи туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти;
  • Тойчубаева Айсулу Маматбековна — Хўжаобод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Турдиева Ирода Ғайратовна — Китоб туманидаги 96-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Ўразалиев Абдуназар Норқулович — Боёвут туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Сирдарё вилояти;
  • Хабибуллина Винера Салиховна — Зангиота туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Абдурахманова Иқболхон Юлчиевна — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицейи биология фани ўқитувчиси;
  • Алматов Тура Жураевич — Қумқўрғон агротехнологиялар техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Астанов Салих Хусенович — Бухоро муҳандислик-технология институтининг аниқ фанлар кафедраси профессори, Бухоро вилояти;
  • Ашурова Санобархон Юлдашевна — Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг инновацион лойиҳалар, фан ва таълим технологиялари трансфери бўлими бошлиғи;
  • Боқиев Акрам Васиевич — Яккабоғ туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Ибрагимов Рустам Асадович — Жиззах иxтисослаштирилган санъат мактабининг чанг синфи ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Олимова Анарай Джурахановна — Юқори Чирчиқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Полвонова Юлдузхон Сапарбоевна — Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Раззоқов Шамсиддин Эргашевич — Мингбулоқ туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Рафиев Хамракул Талибович — Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Самарқанд филиали профессори, Самарқанд вилояти;
  • Рихсиева Гулчехра Шовкатовна — Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори;
  • Султонова Мухайё Ёқуббековна — Косонсой туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Таджитдинова Феруза Рахманкуловна — Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг академик лицейи ижрочи директори, Навоий вилояти;
  • Турдимуратова Зулфия Ешановна — Мўйноқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Ширинов Хуршид Хасанович — Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг физика фани ўқитувчиси.

«Соғлом турмуш» медали билан

  • Аллаберганова Нилуфар Илёсовна — Қўшкўпир туманидаги 4-ихтисослаштирилган мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Арипова Гулнара Талибовна — Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг камондан отиш бўйича мураббийси;
  • Казакова Дилфуза Рейимбаевна — Қорақалпоғистон Республикаси «Баркамол авлод» болалар мактабининг тасвирий санъат тўгараги раҳбари;
  • Кимсанова Сайидахон Эсоновна — Қува туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Мамадалиев Яшаржон Машрабович — Норин туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Раджабова Мухаббат Тошпўлатовна — Сардоба туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Самадова Сабина Сабировна — Кармана туманидаги «Kids Akademy» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Навоий вилояти;
  • Ташмухамедова Шахноз Рафиковна — Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Худоймуродова Ҳилола Мухиддиновна — Қизириқ туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти.

«Шуҳрат» медали билан

  • Алламбергенова Гулшийра Атамуратовна — Хўжайли туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Атажонова Саидахон Бораталиевна — Андижон машинасозлик институтининг ахборот технологиялари кафедраси мудири, Андижон вилояти;
  • Бердиева Умидахон Осимжоновна — Яккасарой туманидаги «Humo School Academy» нодавлат таълим муассасаси директори, Тошкент шаҳри;
  • Бойқобилова Дилрабо Соатмуродовна — Бандихон туманидаги 17-ихтисослаштирилган мактабнинг биология фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Буранов Журабек Расулович — Термиз туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Валиева Зиёда Абдужабборовна — Фарғона туманидаги «Бахтли келажак сари қадам» оилавий болалар уйи раҳбари, Фарғона вилояти;
  • Вахобова Озода Холмуродовна — Тайлоқ туманидаги 10-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Самарқанд вилояти;
  • Давронова Дилрабо Шермаматовна — «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Самарқанд шаҳридаги филиали директори, Самарқанд вилояти;
  • Исаева Барно Абдужаббаровна — Республика мусиқа ва санъат коллежининг театр ва кино санъати кафедраси мудири;
  • Исмаилова Эрешгул Жораевна — Қоровулбозор туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби кутубхоначиси, Бухоро вилояти;
  • Каримов Абдурашид Мусахонович — Наманган давлат университетининг кимё кафедраси доценти, Наманган вилояти;
  • Кодирова Хавохон Гулямовна — Фарғона шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Кориев Рустам Умаржон ўғли — Тошкент шаҳридаги «Ибрат фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари;
  • Курбанов Онгарбай Хожанбергенович — Нукус шаҳридаги Президент мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Курбонов Жўрабек Абдувохидович — Улуғнор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти;
  • Қўнишева Гулчехра Асадовна — Бахмал туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Махаматкулова Сайёра Абдуллаевна — Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-ихтисослаштирилган мактабнинг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Музаффорова Ойгул Курбанбоевна — Гулистон туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Муминова Дилноза Пардақуловна — Олмазор туманидаги 234-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Насимов Бекзод Шермуҳаммад ўғли — Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Нишанбаев Сабир Зарипбаевич — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти лаборатория мудири;
  • Нуралиева Нилуфархон Содикжоновна — Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Андижон вилояти;
  • Нурмаматова Чарос Курбоновна — Оқдарё туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти;
  • Очилов Анвар Жонпўлатович — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Парпиева Нигора Назировна — Қувасой шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Пулатов Гайбулла Жололович — Чортоқ туманидаги 5-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биология фани ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Ражабова Сарвиноз Юнусовна — Жондор туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти;
  • Розиқов Ойбек Баходирович — Мирзаобод туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти;
  • Сабирова Мухайё Хусниддиновна — Олмазор туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат уйи логопеди, Тошкент шаҳри;
  • Саидмурадов Шухрат Алишерович — Тошкент туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти;
  • Самадов Сардор Сабирович — Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси, Навоий вилояти;
  • Тагаймуратов Абдуваит Абдимуратович — Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Тангиров Хуррам Эргашевич — Жиззах давлат педагогика университетининг информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси доценти, Жиззах вилояти;
  • Тоиров Олимжон Зувурович — Тошкент давлат техника университетининг электр машиналари кафедраси мудири;
  • Тулкибаева Фируза Калбаевна — Конимех туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти;
  • Туляганова Дилфуза Юлдашовна — Қибрай туманидаги касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Тошкент вилояти;
  • Тухтамуродов Элбек Дилмуродович — Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Халиқов Азамат Қахрамонович — Қарши шаҳридаги 18-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Хашимова Сабохат Абдуллаевна — Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг тилларни ўрганиш кафедраси профессори;
  • Худойбердиева Ойтула Муртазакуловна — Миришкор туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;
  • Шадияров Алишер Эшпўлатович — Дўстлик туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти;
  • Шихназарова Садоқат Умаржан қизи — Хива шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми махсус фан ўқитувчиси, Хоразм вилояти;
  • Эргашева Гули Исмоил қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети декани;
  • Эштўраев Хўшбоқ Чоршанбиевич — Шеробод туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Юлдашев Джамшид Абдималикович — Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти.