2023 йилда ўз хоҳиши билан «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси раҳбарлигидан кетган Умидбек Ражабов яна ўша лавозимга қайтди. Бу хабарни шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га тасдиқлади.

У ҳозирда ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишламоқда.

Шу вақтгача пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган корхона директори бўлиб келган Шомансур Аҳмедов эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимда 8 ой фаолият юритди.