Yandex Go Жиззах шаҳрида иш бошлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, йўл ҳақи минимал нархи 2500 сўмдан бошланади. Масалан, Кўк бозордан вилоят ҳокимиятигача (тақрибан 4,5 км) бўлган йўл 3000 сўм атрофида бўлади.

Yandex Go иловаси хариталар, навигация ва буюртмаларни тақсимлашнинг ақлли тизими каби Yandex технологияларидан фойдаланади.

Ушбу хизмат Жиззахдан ташқари Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива ва Гулистон каби 14 шаҳрида ҳам мавжуд.