Ҳайдов синови доирасида ОАВ ва блогерлар янги машиналарни турли йўл шароитларида синаб кўриш имкониятига эга бўлди, шунингдек, уларнинг техник ва функционал хусусиятлари билан танишди.

Тадбирни Chery брендининг Ўзбекистондаги директори Пьер Долуа очиб берди ва янги моделларнинг асосий хусусиятлари ҳамда афзалликлари ҳақида сўзлади. Шундан сўнг иштирокчиларга тоғли йўналишлар бўйича квестда иштирок этиш учун техник кўрсатмалар берилди.

cherry, реклама

Иштирокчилар ва таклиф қилинган меҳмонлар олтита Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва олтита Tiggo 8 Pro Max 2024 автомобилларидан фойдаланган ҳолда Бўстонлиқ туманига йўл олди. Квест йўналиши Чорвоқ, Чимён ва Амирсой каби муҳим тоғли жойларга ташрифни ўз ичига олди.

cherry, реклама

Ҳайдов синови давомида иштирокчилар янги SUV классидаги автомобилларни турли йўлларда, жумладан, асфальт ва беқарор йўллар бўйлаб синаб кўриш имкониятига эга бўлди. Квест топшириқлари автомобиль бошқаруви кўникмалари ва кроссоверларнинг мультимедиа тизимига интеграция қилинган сунъий йўлдош навигацияси билан ишлашини текширишга қаратилган эди.

cherry, реклама

Йўналишнинг умумий узунлиги 150 километрдан зиёд бўлиб, бу иштирокчиларга автомобилларни ҳақиқий эксплуатацияга яқин шароитларда батафсил синаб кўриш имкониятини яратди. Квест финалида иштирокчиларнинг етиб келган вақти ва бажарган топшириқлари асосида мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

cherry, реклама

Тадбир норасмий қисм билан якунланди, унда иштирокчилар ўз таассуротларинимуҳокама қилди ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

«Квестда иштирок этиш жуда қизиқарли тажриба бўлди. Чиройли манзаралар, дўстона муҳит ва янги Tiggo 7 Pro 2024 автомобилларини синаб кўриш имконияти менга катта таассурот қолдирди. Автомобиль беқарор йўл шароитларида аъло натижаларни кўрсатди. Уни барча ишончли автомобиль излаётганларга тавсия қиламан», — деди иштирокчи Шоҳруҳбек Маматов.

cherry, реклама

«Тадбир юқори савияда ташкил этилган. Квест нафақат қизиқарли вақт ўтказишга, балки автомобилни турли шароитларда ҳақиқий синовдан ўтказишга ҳам имкон берди. Янги Tiggo 8 Pro Max 2024 моделининг бошқаруви алоҳида таърифга лойиқ. Ташкилотчиларга бундай имконият яратганликлари учун миннатдорман», — таъкидлади иштирокчи Жаҳонгир Нормуродов.

Ҳайдов синови учун автомобиллар қуйидаги дилерлик марказлари томонидан тақдим этилди:

  • Chery Sergeli;
  • Chery Sampi;
  • Chery Rohat;
  • Chery Qamashi;
  • Chery Bukhara;
  • Chery Fergana;
  • Chery X-Motors.

cherry, реклама

Chery компаниясининг Ўзбекистондаги ADM Global гуруҳи томонидан тақдим этилган автомобиллар хусусиятлари, тўпламлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот cheryauto.uz сайтида мавжуд. Бепул ҳайдов синовидан Chery Uzbekistan дилерлик марказларида ўтиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: @cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.