27 сентябрь куни футзал бўйича жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олган сўнгги икки жамоа номи маълум бўлди. Таиланд Бухорода номинал мезбон сифатида Франция термасини қабул қилиб, йирик — 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтган учрашувда эса Аргентина футзалчилари Хорватия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда ўтаётган 2024 йилги жаҳон чемпионати чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

29 сентябрь, якшанба
17:30. Бухоро
Бразилия — Марокаш
20:00. Тошкент
Украина — Венесуэла

30 сентябрь, душанба
17:30. Бухоро
Франция — Парагвай
20:00. Тошкент
Қозоғистон — Аргентина

Ушбу учрашувларнинг чипталарини онлайн сотиб олиш ҳам мумкин.

Қўшимча сифатида, «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф Аргентина — Хорватия (2:0) учрашувида бўлиб, ўйиндаги қизиқарли лаҳзаларни фотосуратларга муҳрлади.