Хариталарда янги диққатга сазовор маскан — Tashkent City Mall пайдо бўлганига 7 ой бўлди. Шу вақт мобайнида савдо-кўнгил очиш марказига 7 миллиондан ортиқ киши, жумладан, маҳаллий аҳоли ҳамда Ўзбекистон маданияти билан танишиб, кенг имкониятлар доирасидан илҳомланаётган сайёҳлар ташриф буюрди. 

Меҳмонларда дастлабки таассуротни маҳобатли атриумлар уйғотади. Tashkent City Mall ҳудудида тор йўлаклар ва паст шифтлар йок — ички муҳит жуда ёруғ ва баҳаво. Кўплаб бренд вакиллари ўзбек анъаналарига мурожаат қилган – кириш ва дўкон интерьерлари ёйсимон гумбазлар билан безатилган, меъморий ечимлар ҳунармандчиликка йўналтирилган, ранглар уйғунлиги эса мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари безакларини эслатади. 

tashkent city mall, реклама

Бу ерга келган ҳар бир киши ўзига хос таассуротларга эга бўлади: кимдир фаол дам олиш машғулотларини — бутикларни айланиш, таомланиш нуқталарида тушлик қилиш, фильм томоша қилиш ёки кўргазмада иштирок этишни танласа, яна кимдир савдо марказининг қаватлари бўйлаб чўзилган ёрқин пештахталар қуршовида ўз хаёллари билан ёлғиз қолиш учун келади. Tashkent City Mall’га ташриф буюришни режалаштириш орқали барча инсон ўзи ва яқинлари учун оптимал тартибни ишлаб чиқиши мумкин. Бу муайян нуқталарга мақсадли ташриф ёки кундалик ишлар орасида муқобил хилма-хиллик ва илҳом излаш учун тасодифий айланиш бўлиши мумкин. Бу ерда кун жуда тез ўтади. Тонгни Befit Sky премиум фитнес марказида қалб ва тана ғамхўрлиги билан бошлаш мумкин. Машғулотларни Tashkent City’га нигоҳ билан якунлаб, қулай қаҳвахоналардан бирини ёки хушбўй қаҳвали нонушта учун ресторанни танлаш тавсия этилади.

Бундан ташқари, дўконларда сайр қилиш мумкин — халқаро ва маҳаллий брендлар тўпламларидан мос кийимларни танлаб, имиж яратиб ёки тўлдириб борса бўлади. Техника, интерьер ва безак буюмларини харид қилишдан завқланиш, шунингдек, яқинларни совғалар билан хурсанд қилиш мумкин.

tashkent city mall, реклама

Харидлардан завқланиб, яна савдо марказида тақдим этилган гастрономик хилма-хилликка шўнғиш ва дунёнинг турли мамлакатлари ошхоналарининг таъмлари, ифорлари ва форматларининг уйғунлигидан баҳраманд бўлиш мумкин. Бу ерда бир финжон қаҳва устида ишга оид тушликлар ёки учрашувлар ўтказиш жуда қулай. 

Оила билан савдо марказига борилар экан, болалар ҳам, катталар ҳам максимал қувват ва ақл бовар қилмас ҳис-туйғуларга эга бўладиган ноёб Sky Park кўнгилочар парки хизматларидан фойдаланиш мумкин. Кинематография янгиликлари Cinematica кинотеатрида тақдим этилади ва жаҳон премьераси IMAX залини томоша қилиш таассуротини кучайтиради.

tashkent city mall, реклама

Ўзбекистон маданиятига қизиқувчи меҳмонлар учун мультимедиа экспозициялари мавжуд ҳудуд - иккинча қаватда жадидларнинг ноёб тарихи билан танишиш мумкин.

Кунни Tashkent City Park’нинг панорамали кўриниши билан террасада кечки овқат билан якунлаш ва ажойиб фавворалардан баҳраманд бўлиш мумкин. Уйга қайтаётганда эса Galmart супермаркетига ташриф буюрса бўлади, у ерда ташриф буюрувчиларни кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, янги пишириқлар ва бошқалар кутмоқда.
tashkent city mall, реклама

Tashkent City Mall - бу динамика, ҳам шахсий, ҳам оилавий, ҳам ишбилармонлик мулоқоти учун имконият, шунингдек, янги, унутилмас таассуротлар уйғунлашган макон.

Реклама ҳуқуқлари асосида.