ТАF!24 Тошкент реклама фестивали — Ўзбекистондаги ягона реклама ва креатив байрами бўлиб, бу ерда маркетинг ва рекламага қизиқадиган ёки улар билан профессионал шуғулланадиган ҳар ким ўзи учун илҳом манбаини ва янги ҳамкорларни топади. Фестивалда энг фаол брендлар, агентликлар, ҳамкорлар, экспертлар ва истеъмолчилар қатнашади. Конференцияда қатнашиш учун машҳур чет эллик спикерлар келади, улар маҳаллий экспертлар билан биргаликда ўз амалий билимларини баҳам кўради. Бундан ташқари, фестиваль қатнашчилари энг яхши жаҳон рекламаси ғоялари билан танишиш ва улардан илҳомланиш, шунингдек, ажойиб совринларни ютиб олишнинг ноёб имконига эга бўлади.
Ушбу кенг кўламли воқеани Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси фестиваль ҳамкорлари қўлловида ташкил этди.
Бу йил фестиваль Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистондан 22 нафар спикерни, шунингдек, «Йил рекламаси» кўргазмасининг 25 та қатнашчи-компаниясини жамлади. Халқаро ҳайъатга 15 нафар эксперт киради, маҳаллий ҳайъат эса мамлакатдаги бренд ва агентликларнинг 50 нафар вакилидан иборат. ТАF!24 танловига 120 та бренд ва реклама агентликларидан 235 та лойиҳа келиб тушди, «2024 йил рекламаси» танловида эса 121 та лойиҳа қатнашмоқда. Очиқ овоз беришда ўн минглаб истеъмолчи қатнашади. Фестивални Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг 180 дан зиёд ҳамкори, 100 дан ортиқ эксперти ва 35 дан ортиқ ҳамкор-компаниялар қўллаб-қувватламоқда.
Фестиваль дастуридан: маҳаллий ва халқаро эксперт ҳайъати фикрига кўра ТАF!24 танлови, истеъмолчилар фикрига кўра «2024 йил рекламаси» танлови, «Йил рекламаси» кўргазмаси, халқаро реклама конференцияси, Канн фестивали ғолибларининг лойиҳалари намойиши ва ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда фестиваль ҳамкорларининг совринлари ўйналадиган танловлар ўрин олган.
12 октябрь, шанба куни ТАF!24 халқаро реклама конференциясида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистоннинг етакчи жаҳон брендлари билан ишловчи ва халқаро фестивалларда энг юқори совринларга эга бўлган машҳур экспертлари чиқиш қилади.
ТАF!24 халқаро реклама конференциясининг спикерлари рўйхати ниҳоятда салмоқли:
- Артём Попов, AVO bank бошқаруви раиси (Ўзбекистон)
- Антон Рожин, Voskhod агентлиги креатив директори (Қозоғистон)
- Олегжан Бекетаев, Bi Group бош бренд директори, My name is Marketing эгаси (Қозоғистон)
- Илҳом Собиров, Ўзбекистондаги Yandex Ads раҳбари (Ўзбекистон)
- Асхат Ускембаев, Креатив жасорат мактаби директори, (Қозоғистон)
- Ирина Ежова, GG ADS бош директори (Ўзбекистон)
- Андрей Сон, CMO GG ADS (Ўзбекистон)
- Сергей Фирлин, МСА медиа директори (Ўзбекистон)
- Фарҳод Қўчқоров, Depot’нинг стратегия бўйича директори (Россия)
- Семен Шатило, Depot’нинг креатив директори (Россия)
- Нурсултан Бакит, BIRTOPS маркетинг агентлиги асосчиси (Қирғизистон)
- Сабина Рейинголд, Jolbors Pointy стратегия студиясининг ҳаммуассиси (Қозоғистон)
- Владимир Лифанов, дизайнер, «Супрематика» брендинг агентлигининг креатив директори ва асосчиси (Россия)
- Сайёд Маткаримов, Bellissimo Pizza пиццериялар тармоғининг маркетинг бўйича директори (Ўзбекистон)
- Сергей Шима, TDI Group Central Asia стратегик директори (Беларусь)
- Рустам Маҳамаджонов, Rocket, Taboo Branding, YES Media асосчиси, креатив директори, ТАF!24 фестивали куратори (Ўзбекистон)
- Шоҳруҳ Низомутдинов, FCB Artgroup бошқарувчи ҳамкори ва креатив директори (Ўзбекистон)
- Фаррух Шариф, «Синтез» агентлиги креатив директори (Ўзбекистон)
- Искандар Ҳайитбоев, Stargazer креатив реклама агентлиги асосчиси (Ўзбекистон)
- Бекзод Абдувалиев, Abstract Visuals продакшн студияси асосчиси (Ўзбекистон)
- Максим Пономарев, Mads халқаро мактаби ва Friends креатив агентлиги асосчиси (Россия)
- Дмитрий Терехов, GO Ahead компаниясида Country Manager CIS (Қозоғистон).
«Тошкент реклама фестивали — бу халқаро профессионал лойиҳа бўлиб, у қатнашчиларни реклама ва маркетингдаги асосий тенденциялар билан таништиришда давом этибгина қолмай, янги форматлар ва тадбирларни ҳам таклиф этади. Чунончи, бу йил биз биринчи марта «Йил рекламаси» кўргазмасини ўтказяпмиз, унда етакчи брендлар ва агентликлар ўз ютуқлари ва янгиликлари билан қатнашади. Шунингдек, биринчи марта Канн фестивали ғолибларини намойиш этамиз.
Шунингдек, бизда кўплаб фуд-ҳамкорлар мавжуд, улар фестиваль қатнашчилари учун сюрпризлар ва совринлар ҳозирлаб қўйган. Ҳаммани кўришдан хурсанд бўламиз. Фестивалда кўришгунча", — деди Диёр Мирзааҳмедов, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси, ТАF!24 ташкилотчиси.
«Биз Ўзбекистондаги бундай аҳамиятли ва кенг кўламли воқеага бош қўшганимиздан фахрланамиз. Кейинги ярим йилда AVO bank ҳайратланарли ўзгаришлар қилди ва бизнинг AVO платинум кредит картамиз бозорда шиддат билан шуҳрат қозонди. Биз бундай жадал ўсишга қандай эришганимиз ҳақида кўплаб саволлар ва мулоҳазалар олмоқдамиз. Тадбир давомида асосий инсайтлар ва бундай натижаларга эришиш имконини берган амалий ечимларимиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз. Сиз ривожланаётган бозор эҳтиёжларини тўғри баҳолаш, мижозлар ишончини қозониш учун қандай воситалар самаралироқ экани ва маҳсулотни замонавий истеъмолчи талаблари ва кутилмаларига қандай мослаштириш кераклигини билиб оласиз. Қолаверса, меҳмонлар ва бошқа спикерлар қимматли билимлар ва амалий маслаҳатлар билан ўртоқлашадики, улар тадбирнинг ҳар бир қатнашчиси учун фойдали бўлади», — деди Артем Попов, AVO bank бошқаруви раиси.
Конференцияда iticket.uz чипталари билан қатнашиш мумкин.
Чипта нархи — 300 минг сўм.
Халқаро реклама конференцияси якунланиши билан 18:40 да 2024 йил «Канн арслонлари» креативлик фестивали энг яхши рекламаларининг ярим соатли шоуси ўтказилади, ундан кейин эса ҳайъат фикрига кўра ТАF!24 танлови ва истеъмолчилар фикрига кўра «Йил рекламаси» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бошланади. Шоу ва тақдирлаш маросимига кириш — бепул. Тақдирлаш маросимидан кейин фестиваль ҳамкорларининг совринлари ўйналадиган бир соатли танлов дастурига таклиф этилади.
Фестивалнинг бошқа ҳамкори — AVO bank.
Фестиваль ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали билиш мумкин.
Конференцияга чипталар — iticket.uz сайтида.
Реклама ҳуқуқлари асосида.