Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида реклама баннери ўрнатаётган фуқарони электр токи ургани айтилган видео тарқалди. Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ҳолат 30 сентябрь куни соат 13:25 да содир бўлган.
Қайд этилишича, туман ФВБга Тараққиёт маҳалласида ёлланма ишчи сифатида ишлаётган фуқаро С.А. реклама баннери ўрнатаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида ток ургани ҳақида хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, кўрилган тезкор чоралар сабабли фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.
Ҳозирда унинг аҳволи яхши ва шифокорлар назорати остида, дейилади хабарда.