Сиёсат
Парламент палаталари бир куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт» тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари 1 куннинг ўзида «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонунни қабул қилди ва маъқуллади. Унда креатив иқтисодиёт соҳалари сифатида 15 та йўналиш белгиланган, соҳани ривожлантириш бўйича республика кенгаши ва креатив индустрия паркларини ташкил этиш режалаштирилган.
Иқтисодиёт
Сентябрь ойида доллар курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда сўм долларга нисбатан кетма-кет иккинчи ой бироз қадрсизланди. Сентябрь охирида доллар миллий валютага нисбатан 90 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта 3,1 фоизга қадрсизланди.
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи, иссиқхона хўжаликлари ҳамда агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан бож тўламайди.
Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан поезд сотиб олади — транспорт вазири
Ўзбекистон Швейцариянинг Stadler компаниясидан иккита поезд сотиб олишни режалаштирмоқда. Улар Ўзбекистон темир йўлларида синовдан ўтказилади, сўнгра поездларнинг катта партиясини харид қилиш имконияти кўриб чиқилади, дея таъкидлади транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
АҚШ билан қўшма лойиҳа Ўзбекистонга 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этиш имконини берди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Ҳудудгазтаъминот» ҳамда Climate Compass шуъба корхонаси GasGreen Asia’нинг қўшма лойиҳаси натижаларини эътироф этди. 2023 йил март ойидан буён 50 мингдан ортиқ метан сизиб чиқиши бартараф этилди, шу сабаб чиқинди ҳажми қисқарди ва миллионлаб доллар иқтисод қилинди.
Сенат қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон сенаторлари фермерларнинг бирлашиши ва ҳамкорликда фаолият юритиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳақидаги янги қонунни маъқуллади. Амалдаги қонун 1998 йилдан буён кучда бўлиб келмоқда.
Ўзбекистонда йил охиригача PayPal, Apple Pay ва Google Pay ишга тушиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 2024 йил якунигача PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби халқаро онлайн тўлов компаниялари мамлакат тўлов тизимлари ва банк хизматларига улаш режалаштирилмоқда. Ҳукумат қарорига кўра, зарур ҳолларда, бу учун миллий қонунчилик талаблари қайта кўриб чиқилади.
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди
Қирғизистонда гўшт нархининг кескин кўтарилиши ушбу маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ортиши билан боғланди. Шу сабабли мамлакатда гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Ўзбекистон ички бозорда нархи ўсиши фонида гўшт маҳсулотлари импортини оширганди.
Жамият
Фоторепортаж: Аграр университетидаги ёнғин оқибатлари
Аграр университети ҳудудидаги биноларда душанба куни ёнғин юз берганди. Ҳодиса сабаблари маълум қилинмади. Университетда таҳсил давом этяпти — талабалар яқин-атрофдаги бошқа таълим муассасаларига кўчирилган. «Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров ҳодиса жойида бўлиб, ёнғин оқибатларини суратга туширди.
Самарқанддаги Архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса олийгоҳнинг қурилиши тугалланмаган фаоллар залидан келиб чиққани айтилмоқда. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Uzbekistan Airways самолёти Тел-Авивдан икки соатга яқин кечикиш билан етиб келди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тел-Авивдан Самарқанд ва Тошкентга учиши режалаштирилган рейси Эроннинг Исроил ҳудудини ўққа тутгани сабаб кечиктирилди. Тахминан икки соатлик кечикишдан сўнг самолёт Ўзбекистонга етиб келди.
Ахсикент ёдгорлигида метро услубида қурилган қадимий ерости йўлаклари, раковина, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар топилди
Наманган вилоятидаги Ахсикент ёдгорлигида археологлар томонидан иккита ноёб ерости йўллари, қадимий раковина, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар топилди. Ҳокимлик матбуот хизмати ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида National Geographic ҳужжатли фильм суратга олишини маълум қилди.
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол дарвозаси тўсини қулаши оқибатида вафот этди
Олмазор туманидаги мактабда тунда футбол ўйнагани борган болалардан бири дарвоза тўсинига осилиб, ундан йиқилиб тушди. 17 ёшли йигит йиқилганидан сўнг унинг устига дарвоза тўсини қулаши ортидан вафот этди. Олмазор тумани прокуратураси ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Ўзбекистонда прокурорлар давлат манфаатлари ҳимоя қилинадиган суд жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқини олди
Прокурорлар ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарни қоплаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ ишлар бўйича суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистонда октябрь ойи илиқ об-ҳаво билан бошланади, 5 октябрдан эса ҳарорат фони пасая бошлайди, ёмғир ёғади. Ой давомида ҳарорат кечалари +8…+15, кундуз кунлари +15…+28 даража атрофида бўлади. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.
Самарқандда тормози ишламай қолган «КамАЗ» 7 та автомобилга зарар етказди
Самарқанд шаҳрида тормози ишламай қолган «КамАЗ» олдиндаги 7 та енгил автомашинага урилиб, уларни суриб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Яқин Шарқдаги вазият сабаб икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Хусусан, чоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди.
Давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий, геология ва саноат туризми. Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб давлат-бошқарув, ҳарбий, илмий ва саноат туризми каби туризмнинг янги турлари жорий қилинади. Шунингдек, Tourist map интерактив портали ишга туширилади. Paypal, Apple Pay, Google Pay каби тўлов компаниялари Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига уланади.
Сенат «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Асосий маълумотлар
Сенаторлар бозор моделига асосланган тизимли темирйўл транспортига оид янги қонунни маъқуллади. Давлат тезюрар поездларда тарифларни тартибга солмайди, аммо оддий поездлар нархи устидан назоратни сақлаб қолади. 2025 йилда давлат компаниялари йўқотишларни қоплаш учун 1,7 трлн сўм ажратади.
Жаҳон
Исроил Эрондан ракета ҳужумига учради, ўзбекистонликлар эҳтиёт бўлишга чақирилди
Сешанба куни кечқурун Эрон Исроилга 181 та баллистик ракета учирди. 3 киши яралангани хабар қилинган. Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни ракета отишмалари вақтида бомба бошпаналарига кириш ва ҳар доим ўзлари билан ҳужжатларини олиб юришга чақирди.
Исроил Эроннинг ракета ҳужумига «кенг кўламли жавоб» тайёрламоқда — Axios
Исроил Эроннинг оммавий ракета ҳужумларига «муҳим жавоб зарбаси»ни тайёрламоқда. Эҳтимолий нишонлар Эроннинг нефть ва ядровий объектлари бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Ғарб ОАВ.
Россия Угледарни эгаллади, Украина шаҳар йўқотилганини тасдиқлади
Украина Донецк вилояти жануби-ғарбидаги Угледардан қўшинларини олиб чиқди, шаҳар Россия назоратида бўлиб турибди. Аҳоли пункти учун жанглар сўнгги икки йилдан бери давом этмоқда, ҳудуд бутунлай вайрон бўлган.
Исроил БМТ бош котибини персона нон грата деб эълон қилди ва унинг мамлакатга киришини тақиқлади
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилда персона нон грата деб эълон қилинди. Бу билан Гутерришнинг Исроилга кириши таъқиқланди. Исроил ташқи ишлар вазири бунинг сабаби сифатида бош котиб Эроннинг Исроилга қилган ҳужумини «қатъий қоралай олмагани»ни келтирди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!