30 сентябрь куни президент қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорларнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжатда суд процессида тарафларнинг тортишуви принсипини таъминлаш, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини кўриб чиқишда прокурорнинг иштирок этишига оид процессуал қоидаларни аниқлаштиришни тақозо этади.
Фуқаролик процессуал кодексига прокурорнинг давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:
- ерга оид ҳуқуқий муносабатлар;
- давлат мулки;
- давлатга етказилган зарарни қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар.
Бундан ташқари, прокурорга давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза бериш ҳуқуқи берилади.
Иқтисодий процессуал кодексга прокурорнинг иш юритишда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Бунга қуйидагилар киради:
- ерга оид ҳуқуқий муносабатлар;
- давлат мулки;
- экологик қонун меъёрларини бузиш;
- давлат бюджетидан ундирувлар;
- ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш;
- хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва фойдаланиш фактини аниқлаш;
- божхона тўловларини ундириш.
Бундан ташқари, Фуқаролик, Иқтисодий ва Маъмурий процессуал кодексларда прокурорнинг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда унинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган. Шунингдек, улар ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқиш натижасида чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишлари мумкин.
Ўзгартиришлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали тўлақонли ҳимоя қилишда прокуратура фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек, судларда ишларни муҳокама қилишда прокуратура органлари фаолиятида қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.