Ўзбекистон Багама ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида ёзди.
Вазир Нью-Йоркда ҳамкасби — мамлакат ташқи ишлар вазири Фредерик Митчел билан учрашди. Томонлар икки давлат орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шу тариқа Марказий Америкада жойлашган Багама ороллари Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 155-мамлакат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Сейшел ороллари, Кабо-Верде, Либерия ва Того мамлакатлари билан ҳам дипломатик алоқалар бўйича ҳужжатлар имзолаганди.