Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирди. «Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.


дайжест

Ўзбекистон ва Қирғизистон Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Иссиқкўлдаги 4 та пансионатни расмий Тошкентга бериш ҳақидаги халқаро шартномани тасдиқлади. Унга кўра, учта банк ва механика заводи реконструкцияни якунлаши ва у ерда меҳмонхона комплексларини ташкил этиши керак бўлган мулк ҳуқуқини олади.


дайжест

Ўзбекистон ва Багама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Багама ороллари билан дипломатик алоқа ўрнатди. У Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатган 155-давлат бўлди.


дайжест

Сенат Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги махфий ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади

Ўзбекистон сенаторлари ўтган йилнинг май ойида президентнинг Хитойга ташрифи чоғида имзоланган Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.


Иқтисодиёт

дайжест

Антикоррупция агентлиги коррупцион жиноят қилган ходимларнинг ярим йиллик таҳлилини эълон қилди

Антикоррупция агентлиги таҳлилига кўра, 2024 йилнинг ярим йиллигида банклар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида коррупцияга оид жиноятчилик камайди. Мактаб ва боғча таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ходимлари орасида эса ортди.


дайжест

Марказий банк UPay тўлов хизмати фаолиятини олти ойга чеклади. Компания қарордан норози

UPay тўлов хизмати қимор ўйинлари билан боғлиқ транзакциялар туфайли Марказий банк чекловларига учради. Хизматнинг бош компанияси ҳисобланган Humans Марказий банк қароридан норози эканини билдириб, регуляторнинг ҳаракатлари қонунга зид эканлигини таъкидлади.


Жамият

дайжест

Uzbekistan Airways вақтинча Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтади

Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади.


дайжест

Хонанда Жаҳонгир Отажонов машинасида 195 км/соат тезликкача чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов Zeekr автомобилида аҳоли пунктидан ташқарида 195 км/соат тезликкача чиқди (рухсат этилган тезлик 100 км/соат). У видеони Instagram’га жойлади. Бу сўнгги кунларда йўл ҳаракати қоидалари намойишкорона бузилган биринчи ҳолат эмас. ЙҲХХ тегишли чора кўрилишини маълум қилди.


дайжест

Тошкент вилоятида 30 дан ортиқ кобра илонлар очиқликка қўйиб юборилди (видео)

Янгийўл туманининг Туябўғиз қишлоғида фуқаро уйида ноқонуний сақланувчи 30 дан ортиқ кобра илон қочиб кетди (Экология бошқармасига кўра, қўйиб юборилган). Ҳозирда ишчи гуруҳ хонадонларда дорилаш ишларини олиб бормоқда, фуқароларга уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш тавсия қилинди.


дайжест

Пискентда кўприк юк машинаси ўтаётган вақтда қулади

Пискент туманидаги кўприк устидан юк машинаси ўтаётган вақтда қулаб тушди. Ҳодиса вақтида кўприкда одамлар бўлмаган. Юк машина ҳайдовчиси соғлиғига зиён етмаган.


дайжест

Бухорода Lacetti 2 нафар ўқувчини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Қоракўл туманида Lacetti тунда пиёдалар ўтиш жойида қизил чироқда ўтаётган 3 нафар ўқувчи қизнинг 2 нафарини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида улардан бири вафот этди, бошқаси шифохонада даволанмоқда.


дайжест

Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади

Пойтахтда Америка технологиялар университети очилди. Унда муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари ўқитилади. 2024/2025 ўқув йилида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида ўқиш бошланади.


дайжест

Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизчага зўрлик ишлатганликда гумонланмоқда

Янгийўлда 4 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этишда гумонланаётган 41 ёшли эркак ушланди. Ўрганишлар давомида унинг ёнида гиёҳвандлик моддаси топилди. Шунингдек, у руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.


дайжест

Yandex Maps навигациясига ўзбекча овоз қўшилди

Yandex Maps иловасида энди ўзбек тилида овозли навигация мавжуд. У автомобилда йўналиш бўйлаб юришга ёрдам беради.


дайжест

Uzbekistan Airways кексалар учун туризм ойлиги муносабати билан чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга 15 фоизгача чегирма элон қилди.


дайжест

Наманганда ҳайдовчи микроавтобусда 30 дан ошиқ болани ташигани аниқланди

Наманган вилояти Косонсой туманида 30 нафардан ортиқ боғча тарбияланувчисини Hyundai Starex микроавтобусида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.


Жаҳон

дайжест

Буюк Британияда охирги кўмир электр станцияси ёпилди

Буюк Британиянинг охирги кўмир электр станцияси ёпилди. Мамлакат «Катта еттилик» орасида электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечган илк давлат бўлди.


дайжест

АҚШ ва G7 Исроилни Эроннинг ядровий объектларига зарба беришдан огоҳлантирди — FT

АҚШ ва G7 нинг бошқа давлатлари Исроилни Эроннинг ядровий объектларига зарба беришдан огоҳлантирди. Ғарб ОАВ объектлар Теҳрон ракета ҳужумига жавобан Тель-Авив учун нишон бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.


дайжест

Сингапурнинг собиқ транспорт вазири қимматбаҳо совғалар олгани учун бир йилга қамалди

Сингапур суди собиқ транспорт вазирини бизнесменлардан қимматбаҳо совғалар олганликда айбдор деб топиб, бир йилга озодликдан маҳрум қилди. Сиёсатчи айбига иқрор бўлди. Бу иш мамлакатда катта резонансга сабаб бўлди — сўнгги 40 йил ичида бу вазир билан боғлиқ биринчи коррупция можароси ҳисобланади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!