Les Ailes фахр билан мамлакатнинг ўсиб келаётган ёш авлодини илҳомлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган янги реклама кампаниясини бошлаганини эълон қилади. Лойиҳанинг асосини шахсий ўсиш, тўсиқларни енгиб ўтиш ва орзуларга эришиш ҳақидаги ҳикоялар ташкил этади. Бу ҳикоялар ўзлари учун муносиб намуна кўрган ҳар бир инсон ўзида илҳомлантирувчи қанот топиши мумкинлигини исботлайди.

les ailes, реклама

Кампаниянинг ҳар бир видеоси ноёб ҳаётий сабоқларга асосланган алоҳида ҳикоядан иборат. 

Teacher Azam қизиқувчанлик қай тарзда илм сари етаклаши ҳақида сўзлаб берса, Хайринисо Акбарова касбга меҳр кишининг ўз-ўзига бўлган муҳаббатидан бошланишини эслатиб ўтади. Бекзод Абдувалиев йўлимиздаги тўсиқлар бизни янада кучлироқ қилиши ҳақидаги фикри билан ўртоқлашади, Konsta эса тиришқоқлик билан қилинган меҳнат ва ўзга бўлган ишонч орзуларни рўёбга чиқариши борасида ҳикоя қилади.

les ailes, реклама

Роликлар вертикал форматда яратилган ва бу бежиз эмас. Мазкур формат ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи ёшлар учун энг табиий ва қулай ҳисобланади. Улар билан ҳиссий алоқа ўрнатиш ва мулоқотга киришиш учун Les Ailes ёшлар билан улар тилида гаплашишга интилади. Зотан, кампаниянинг мақсади ёшларни илҳомлантирибгина қолмай, балки уларни муваффақият сари интилишга ҳам рағбатлантиришдир.

Les Ailes лойиҳаси: «Инсонларга қанот» лойиҳаси нафақат руҳлантириш, балки ёшлар ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлашдир. Кампания доирасида ёшларнинг ўсиши ва уларни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳалар билан ҳамкорликлар ўрнатиш кўзда тутилган.

les ailes, реклама

Ҳар бир қаҳрамоннинг рўйирост ҳикоялари томошабинлар қалбида ўз аксини топиб, уларга ўз қанотларини ёзишга ёрдам беради. Les Аiles’нинг Instagram’даги саҳифасида роликларнинг тўлиқ версияларини кўриш ва бу ҳикояларнинг бутун қувватини ҳис қилиш мумкин.

Instagram: @lesailesuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.