Тошкент вилояти Пискент туманидаги кўприк қулаб тушди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
2 октябрь куни соат 20:00 ларда 1987 йилда туғилган фуқаро Hоwо юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда кўприк ўпирилиб тушган. Оқибатда юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.
Ҳодиса содир бўлган вақтда кўприкда фуқаролар бўлмаган. Ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган.
Ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.