Uzbekistan Airway нафақа ёшидан катта фуқароларга авиачипталар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Чегирма кексалар учун туризм ойлиги муносабати билан 2024 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча эконом классдаги тарифларига амал қилади.

Чегирмали авиачипта харид қилаётганда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки ID-картаси бўлиши керак.

Чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги расмий агентларидан, шунингдек www.uzairways.com сайтида харид қилиш мумкин.

Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 15 фоизгача тақдим этиладиган чегирма амал қилмайди.

Маълумот учун 2020 йилда ноябрь кекса ёшдаги саёҳатчилар учун туризм ойи деб эълон қилинган.