Тошкент вилояти ИИББ Янгийўл туманида 30 дан ортиқ кобра илон очиқликка қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарни рад этди.
Аввалроқ экология бошқармаси фуқаро уйида 30 дан ортиқ «Осиё кобра» илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келгани ва, номаълум сабабларга кўра, уларни очиқлиққа қўйиб юборганини маълум қилганди.
Мазкур ҳолат ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилганда маълумотлар интернетда эълон қилинганидан фарқли экани маълум бўлди, деб ёзди ИИББ.
Яъни дастлабки хабарда айтилганидек 30 та эмас, уларнинг 4 таси боқилаётган жойидан қочиб кетган. Илонлар қисқа вақт ичида ушланган.
Ҳозирда ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.