Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 2 октябрь куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашув содир этган иккала машина ҳам Сурхондарё вилоятига тегишли бўлган, деб хабар берди вилоят ЙҲХБ.

Тумандан ўтган M-39 йўлида Cobalt машинаси ҳайдовчиси (2001 й.т.) ҳаракат вақтида ухлаб қолган ва ўзи билан бир йўналишдаги «ЗИЛ»нинг чап бурчагига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинадаги йўловчилар эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.