Сиёсат

дайжест

Бош вазир Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис бўлди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шахмат федерациясига раис этиб сайланди. Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Алишер Саъдуллаев эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.


дайжест

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Ўзбекистонда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У чиқиндини саралаш, қайта ишлаш натижасида энергия ресурслари, хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш чораларини татбиқ этилишини ташкил этади.


дайжест

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди

Президент фармонига кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.


Иқтисодиёт

дайжест

Жаҳон банки Ўзбекистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. У ижтимоий ҳимоя тизими, темирйўл ва энергетика соҳалари, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва бошқа соҳаларни қамраб олади.


дайжест

Ўзбекистон сўнгги уч ойда илк бор салкам 800 млн долларлик олтин экспорт қилди

Август ойида Ўзбекистон 792,6 млн долларлик олтин экспорт қилди. Бу қимматбаҳо металлнинг май ойидан бери биринчи сотуви ҳисобланади. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти пасайди, мева-сабзавот етказиб бериш эса ўсмоқда. Мамлакат катта ҳажмдаги газ ва нефть маҳсулотлари импортини ҳам давом эттирмоқда.


Жамият

дайжест

Автомобилини 195 км/соат тезликда бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди

Тошкент-Самарқанд йўлида автомобилини 195 км/соат тезликда бошқариб, йўл ҳаракати қоидасини бузган хонанда Жаҳонгир Отажонов 3 млн 375 минг сўм жаримага тортилди. Йўлда телефондан фойдалангани учун эса 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланди.


дайжест

Очарчилик, «Катта қирғин», «Ўзбек иши» — қатағоннинг турли кўринишлари ҳақидаги китоблардан парчалар

Ўзбекистоннинг мустамлака тарихи турли қатағонларга тўла: 1920 йилларда очарчилик, кейин «Катта қирғин», Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг зиёлиларга, 1980 йилларда эса бутун ўзбек халқига ҳужум. Сўнгги йилларда бу жараёнлар ҳақида кўплаб китоблар чиқди. «Газета.uz» уларнинг айримларидан парчалар улашади.


дайжест

Туркияда қаровсиз қолган 3 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Туркияда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 2 нафар қиз ва бир нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Фуқаролардан чет элда қаровсиз қолиб кетган болалар тўғрисида дипломатик ваколатхоналарига хабар беришлари сўралди.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво бироз салқинлашади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+17, кундузи +20…+25 даражагача пасаяди. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.


дайжест

Чиқинди ташувчи машиналарга GPS қурилмалари, чиқиндихоналарга эса видеокамералар ўрнатилади

Президент фармонига кўра, 2026 йилдан бошлаб санитария тозалаш корхоналари чиқинди йиғиш жойларига видеокамералар ўрнатиши, шунингдек, чиқинди ташувчи машиналарни GPS кузатув тизимлари билан жиҳозлаши шарт бўлади. Аҳоли шикоятларини қабул қилиш учун алоқа маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (5−6 октябрь)

Янги «Жокер» ва яна бешта кинопремьера, сомса фестивали, концертлар, театр томошалари, коинот ҳақидаги кўргазма, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоулар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Тошкент мозаикаларига оид лойиҳа иккита халқаро фестивалда ғолиб чиқди

Тошкент мозаикаларини реклама баннерларидан озод қилиш бўйича лойиҳа икки халқаро реклама фестивалида — Грузиядаги AdBlackSea ва Қозоғистондаги Red Jolbors фестивалларида ғолиб чиқди.


дайжест

Ўзбекистонда концертлар сценарийлари «миллий анъаналар»га мувофиқлигини олдиндан текшириш таклиф қилинмоқда

Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Мақсад — саҳнадаги «ножоиз хатти-ҳаракатлар»нинг олдини олиш. Ариза йиғими ҳам жорий этилиши мумкин.


Маданият

дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил сентябрида: Бойсун заволи, рэперлар ёмғири, Тошкентда стендапчилик қилган Пушкин ва Чингизхон

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Бойсундаги воқеалар сентябрнинг бош мавзуларидан бири бўлди. Шунингдек, бу ойда рэперлар билан суҳбатлар фавқулодда кўп чиқди.


Спорт

дайжест

Футзал ЖЧ: Аргентина Франция устидан ғалаба қозонган учрашувдан фотолавҳалар

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг 6 октябрда бўладиган финали Жанубий Америка дербисига айланадиган бўлди: Аргентина термаси Францияга қарши ярим финалда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди чемпионлик учун Бразилияга қарши майдонга чиқади.


дайжест

Футзал ЖЧ: Украина Бразилияга мағлуб бўлган учрашувдан фотолавҳалар

Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг финалчилари номи маълум бўлди. Хусусан, Украина ва Бразилия ўртасидаги дастлабки ярим финал ўйинида Жанубий Америка вакиллари иродали ғалабага эришди. Финал 6 октябрь, якшанба куни бўлади.


Жаҳон

дайжест

Қозоғистон 9 йил ичида илк бор еврооблигациялар чиқаради

Қозоғистон 2015 йилдан бери илк марта еврооблигациялар чиқаради. Мамлакат Молдова инвесторлари билан узоқ муддатли келишмовчиликни ҳал қилгандан сўнг евробондлар чиқаришни бошлашга муваффақ бўлди.


дайжест

АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

АҚШ жануби-шарқида содир бўлган «Ҳелен» тўфони 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Бир қатор штатларда 850 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!