Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратилади.
Бундан ташқари, санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиш имкониятини яратилади.
Чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсустехникаларга санитар тозалаш корхоналари маблағлари ҳисобидан онлайн кузатув (GPS) тизимини ўрнатиш ҳамда мазкур техникаларни кузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ойлик тўловларни марказлашган ҳолда амалга ошириш ва бу орқали чиқиндиларнинг белгиланган график ва муддатларга мувофиқ олиб чиқиб кетилишини кузатиш имкониятини яратилади.
Санитар тозалаш корхоналари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами бўйича шикоятларни қабул қилиш ҳамда санитар тозалаш корхоналари билан қайта алоқа қилишучун «Колл марказ» фаолиятини йўлга қўйилади.
Шунингдек, санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатувчи ҳудудларнинг географик чегараси ҳамда аҳоли ва юридик шахсларга бириктирилган чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер) жойлашуви тўғрисида аниқ маълумотлар берилади, абонентларнинг ҳосил бўлган чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш графигини кўрсатилади.
Фармон билан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.