Сентябрь ойи охирида АҚШ жануби-шарқида содир бўлган «Ҳелен» тўфони қурбонлари сони 200 кишидан ошди, деб хабар бермоқда CNN. Хелен 2005 йилдаги Катринадан кейинги энг ҳалокатли бўрон бўлди.
Бугунги кунгача олтита штатда 213 та ўлим тасдиқланган, уларнинг ярми Шимолий Каролинага тўғри келади.
Юзлаб одамлар ҳамон бедарак йўқолган. 850 мингдан ортиқ одам аввалгидек электрсиз қолмоқда, шунингдек, кўплаб йўллар ёпилган, бу эса жабрланган ҳудудларга ёрдам етказилишига тўсқинлик қилмоқда.
https://twitter.com/ATLFireRescue/status/1839724663582154832?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1839724663582154832%7Ctwgr%5E108f0d7c72ca09d7274314db981c2167127fcf9d%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=https%3A%2F%2Fwww.gazeta.uz%2Fru%2F2024%2F10%2F04%2Fhurricane%2F
Президент Жо Байден ва вице-президент Камала Ҳаррис Жанубий ва Шимолий Каролина ва Жоржия штатларига ташриф буюрди. «Мен сизни кўряпман, мен сизни эшитяпман, сиз билан бирга қайғуряпман ва сизни қўллаб-қувватлашга ваъда бераман», — деди Байден Жоржия штатининг Рэй-Сити аҳолисига.
Байден маъмурияти довул қурбонларига ёрдам бериш учун 10 миллион доллар ажратилганини айтди. Бундан ташқари, 8,8 миллион порциядан ортиқ овқат, 7,4 миллион литр сув ва 150 генератор юборилди. Президент, шунингдек, 1000 нафар ҳарбий хизматчини қутқарув ишларига жўнатишни буюрди.
«Биз кўплаб офатларни бошдан кечирганмиз. Биз ўрмон ёнғинлари пайтида Мауи оролига борганмиз. Биз ҳеч қачон бундай нарсани… уйлар ва мол-мулк лойга тўлиб, бутун бир шаҳар кўлга ювилиб кетганини кўрмаганмиз», — деди CNN телеканалига табиий офатларни бошқариш бўйича кўнгиллилар гуруҳи раҳбари Роберт Годе.
https://twitter.com/AaronRigsbyOSC/status/1839642337795867093?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1839642337795867093%7Ctwgr%5E108f0d7c72ca09d7274314db981c2167127fcf9d%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=https%3A%2F%2Fwww.gazeta.uz%2Fru%2F2024%2F10%2F04%2Fhurricane%2F