Samsung Electronics бугун ўзининг 2024 йилги Neo QLED ва QLED синфидаги еттита телевизор модели учун немис электротехника соҳасида етакчи бўлган Verband Deutscher Elektrotechniker (VDE) сертификатлаштириш институтининг True Cinema Black ва HDR Brightness Accuracy сертификатларини олганини эълон қилди.
HDR Brightness Accuracy сертификати ушбу телевизор моделлари HDR ёрқинлик даражаларини тўғри ҳисоблаш орқали ультра реалистик тасвирни таъминлашини англатади.
True Cinema Black сертификати телевизорларнинг чуқур, иммерсив томоша таассуротини тақдим этиш қобилиятини англатади.
“Технологиялар ривожланишда давом этмоқда, бу бизга мижозларимизнинг уйларида мислсиз томоша таассуротини тақдим этиш имконини беради. Биз юқори аниқликдаги ва катта экранли телевизорларда тасвир сифати учун энг юқори стандартларни ўрнатишга содиқмиз ва Neo QLED телевизорларимиз VDE томонидан ушбу соҳада илк бор сертификатларга сазовор бўлганидан фахрланамиз”, – деди ижрочи президент ўринбосари ва визуал дисплей бизнеси илмий-тадқиқот гуруҳи раҳбари ўринбосари Ёнгжаэ Ким.
Фильм рангларини жонлантириш
Samsung’нинг 2024 йилги Neo QLED 8K ва 4K моделларидан олтитаси, шунингдек, битта QLED 4K модели HDR Brightness Accuracy сертификатига эришди. Бу сертификат ушбу моделлар HDR контентининг ёрқинлик даражасини тўғри ҳисоблаши, HDR стандартларига мувофиқлиги ва тасвирнинг инсон кўзи орқали идрок қилинган тасвир даражасига яқин сифатини таъминлайди.
HDR технологияси тасвирнинг ёрқин ва қоронғи жойларини яхшилайди ва фильмларни жонлантирадиган тафсилотли ва реал тасвирларни тақдим этади. Меҳмонхонада, ётоқхонада, офис ёки ошхонада бўлсин, Samsung Neo QLED ва QLED телевизорлари мижозларга ҳар қандай муҳитда ажойиб кинематик сифатдан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этади.
Уйда томоша қилиш таассуротини ошириш
Шунингдек, Samsung’нинг 2024 йилги Neo QLED ва QLED синфидаги ушбу еттита модели тим қора майдонлар ҳосил қилиш тезлигига эътибор берадиган True Cinema Black сертификатини қўлга киритган бўлиб, уйда томошадан завқланиш бўйича янги мезон ўрнатди. Бу телевизорлар томонлар нисбати кенг бўлган фильмларни 4:3 форматига ўзгартириб, экранга ортиқча ёруғлик туширмасдан, тасвир позициясини аниқ мослаштира олади ва шу тарзда кинематик сифатни сақлаб қолади.
Сертификатлаш экраннинг Letterbox қисмидаги қора ранг даражаларини қатъий баҳолашга асосланади. Бунда American Society of Cinematographers (АSC) томонидан тақдим этилган расмий видеофутажни томоша қилиш давомида шу қисмлардаги ранг ва ёруғликнинг чуқур ва иммерсивлиги текширилади. Жараёнда Video Electronics Standards Association (VЕSА®) кўрсатмаларига риоя қилинади. Юқори сифатли тим қора майдонлар ҳосил қилиш технологияси кераксиз ёруғлик таъсирини бартараф этиб, томошабинларга фильмларни фильм яратувчилари мўлжаллаган сифат – чуқур тим қора ранглар ва ёрқин тафсилотлар билан худди кинотеатрда томоша қилиш таассуротини беради.
Samsung компаниясининг инновациялар ва сифатга содиқлиги саноатдаги юқори стандартларга жавоб берадиган телевизорларни ишлаб чиқишга сабабчи бўлди. True Cinema Black ва HDR Brightness Accuracy сертификатлари билан 2024 йилги Neo QLED синфи фойдаланувчиларга ҳар қандай шароитда сифатли тасвирдан баҳраманд бўлиш учун уйда ўзига хос кўнгилочар қулайликларни тақдим этишга тайёр.
Батафсил маълумот учун Samsung.com ва Samsung Newsroom Uzbekistan расмий ҳаволаларига ташриф буюриш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.