Ўзбекистонда ташкиллаштирилган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати якунига етди. Мусбақанинг финал учрашувида шу вақтгача беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланган Бразилия ва 2016 йилги мундиал ғолиби Аргентина терма жамоалари баҳс олиб борди.
Ўйиннинг 1-таймида Ферран ва Рафа Сантос томонида киритилган икки гол Бразилияга ғалаба келтирди. Аргентиналик бунга фақат бир марта, ўйин якунланига ропа-роса икки дақиқа қолганида Росанинг голи билан жавоб беролди, холос. Шу тариқа Бразилия олти карра жаҳон чемпионига айланди.
Шунингдек, мусобақа «Олтин тўпи» Бразилия терма жамоаси сардори Диегога, «Олтин бутса»си 10 та гол билан чемпионат тўпурарига айланган бразилиялик Марселга, энг яхши дарвозабонга аталган «Олтин қўлқоп» эса бразилияликлар посбони Виллианга насиб этди.
Маълумот учун, мусобақанинг 3-ўрин учун баҳсида Украина терма жамоаси Францияни 7:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
«Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф футза бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати финал учрашувининг эътиборга молик лаҳзаларини фотосуратларга муҳрлади.