Қорақалпоғистонда ҳайдовчи Damas ичида 27 нафар бола билан ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг Hudud дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчи болаларни боғчадан олиб қайтаётгани билдирган. Унга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.
«Машина бузуқ бўлгани учун иложсизликдан қилдим. Бўлмаса, миндирмай кетардим. Бошқа қайтарилмайди», — деди ҳайдовчи.
Статистик маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда йил бошидан буён болалар билан боғлиқ 57 та ЙТҲ содир бўлган, улар оқибатида 9 нафар бола вафот этган.