Сиёсат
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни амалий ташриф билан Россия пойтахти Москва шаҳрига жўнаб кетди. Мамлакат раҳбари МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Россия пойтахти Москвага етиб борди. Уни аэропортда РФ президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқалар кутиб олди. Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида МДҲ саммитида қатнашади.
Иқтисодиёт
«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида
Энергетика вазири Ўзбекистон умумий энергоқувватининг жуда кичик қисмини ташкил қилишига қарамай мамлакатда кичик АЭС қурилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги савол берди. «Бизнинг мақсадимиз кейинроқ каттасини қуриш», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Ўзбекистонда пропан нархи нега ошиб кетди? Энергетика вазири бу саволга жавоб берди
Энергетика вазири апрелдан сентябргача пропаннинг биржа нархи 2 бараварга ошгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бунга жумладан пропан-бутан ишлаб чиқариш етарли даражада ошмагани, пропанда ҳаракатланувчи автотранспортлар сони эса 1,57 баравар ошгани сабаб бўлган.
Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда газ таъминотига уланмаган ҳовлили уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифидан 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда.
«200 кВтлик норма ошириш учун эмас, таҳлиллардан келиб чиқиб киритилган» — энергетика вазири
Энергетика вазири электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаётганини айтди. «200 кВтлик норма ошириш учун эмас, таҳлил қилиб, барчасини ўрганиб, истеъмол ва меъёрлардан келиб чиқиб киритилган», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди
Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat’га нисбатан чора кўрилганини маълум қилди. Корхона 20 минг тоннадан ортиқ цементни биржага қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган, бу ҳаракат эса манипуляция деб баҳоланади.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд ўрнатди ва 41 млрд доллардан ошди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд кўрсаткични ўрнатди. Сентябрда олтин нархининг ўсиши фонида захиралар 2 млрд долларга ошиб, 41,1 млрд долларга етди. Ўтган ой МБ оз миқдорда қимматбаҳо металл сотди, аммо олтин захирасининг қиймати сезиларли даражада ортди.
Жамият
Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради, ўсмирлардан бири вафот этди
Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, катта тезликда юк машинасига урилди. Оқибатда машина бошқарган 17 ёшли ўсмир вафот этди, қолган 4 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилди
Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, шунингдек, бу жиноятларни вояга етмаганларга нисбатан содир этганлик учун жазолар кучайтирилди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча моддалар қўшилди. Янги моддалар ва уларда белгиланган жазолар билан ушбу материалда танишиш мумкин.
Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Пастдарғом туманида мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган «ГАЗ53» юк машинаси «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
8 октябрдан «Афросиёб» поездлари қатнови вақти бир соат олдинга кўчирилади
«Афросиёб» электрпоездлари қатновлари вақти 8 октябрдан бошлаб бир соат олдинга кўчирилади. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси буни сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш билан изоҳлаганди.
Видео: Қашқадарёда юк машинасига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлди
Қашқадарёнинг Қарши туманида газ тўлдириш шохобчасида юк машинасига ёнилғи қуйиш вақтида портлаш содир бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ, ҳозирда портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво кузатилади
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундуз кунлари +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.
9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди
Республика тез тиббий ёрдам маркази январь-сентябрь ойларида 9,9 миллионта чақириқ қабул қилди. Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди. Чақирувларнинг 2,5 миллионтасида беморлар сурункали касалликлардан шикоят қилган.
Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган — Олий суд
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида судларда болани оилага фарзандликка олиш билан боғлиқ 2701 та иш кўрилган бўлса, ундан 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган.
Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas тўхтатилди
Қорақалпоғистонда Damas ҳайдовчиси салкам 30 нафар боғча тарбияланувчиси билан ҳаракатлангани аниқланди. Ҳолатга «боғчанинг иккинчи автомобили бузилиб қолгани» сабаб бўлган.
Бандлик вазирлиги камбағалликка қарши курашиш бўйича вазифаларни белгилаб берди
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари Бандлик вазирлигига ўтказилди. Вазирлик, шунингдек, ишсизлар ҳисобини юритади, ишга жойлаштиради, касбга ва тилларга ўқитади. Касбий малака марказлари ташкил этилади, битирувчилар халқаро сертификатлар олиши мумкин бўлади.
«Ногиронлиги бўлган шахслар юридик ёрдам олишда тўсиқларга учраяпти» — ногиронлар ҳуқуқи фаоли
Ўзбекистонда кўплаб ногиронлиги бўлган шахслар қонунларда кафолатланган ҳуқуқларидан бехабар қолиб кетмоқда. Ногиронлар ҳуқуқи фаолига кўра, улар юридик ёрдам ва маслаҳат олишда ҳам тўсиқларга учраяпти. Шу сабабли бундай муаммоларга ечим сифатида huquqplus.uz ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилди.
Ўзбекистонда 8−13 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
Ўзбекистонда 8−10 октябрда об-ҳаво «комфорт» бўлади — аммо барибир кечки маҳал енгил кийиниб юролмайсиз. Дам олиш кунлари ҳаво сезиларли совиши, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоийда мавсумдаги илк «совуқ уриши» ҳодисалари юз бериши кутилмоқда. «Газета.uz»дан об-ҳаво шарҳи ва тавсиялар.
Чинниободликларга кўмир кони кенгайтирилиши сабаб 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлаб берилади
Кўмир конининг кенгайтирилиши муносабати билан Тошкент вилоятидаги Чинниобод маҳалласи аҳолисига уйларини кўчириш ёки бузиш учун 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади. Ҳокимият барча мулкдорлар билан келишувга эришди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги.
Спорт
Сречко Катанец саломатлиги сабаб Эрон ва БААга қарши ўйинларда терма жамоани бошқармайди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабаб Эрон ва БААга қарши баҳсларда иштирок этмайди. Учрашувларга жамоани ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлайди.
Фоторепортаж: Бразилия — футзал бўйича олти карра жаҳон чемпиони
Бразилия футзалчилари 6 октябрь оқшомида «Ҳумо Арена»да қитъадошлари Аргентина 2:1 ҳисобида енгиб, 2024 йилги мундиал ғолибига ва олти карра жаҳон чемпионига айланди. Ўзбекистон мезбонлик қилган мусобақанинг энг сўнгги баҳсидан «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортаж тайёрлади.
Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Ўзбекистон мезбонлик қилган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг бронза медаллари учун баҳсда Украина терма жамоаси Францияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу учрашувдан фоторепортаж тайёрлади.
Жаҳон
Тиббиёт бўйича Нобель генларни бошқарувчи молекулаларни кашф этган олимларга берилди
Тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти генлар фаолиятини бошқарувчи микроРНК молекулаларини кашф этган Виктор Амброс ва Гари Рувкунга берилди.
Қозоғистондаги референдумда қатнашган 71,1 фоиз фуқаро АЭС қурилишини ёқлаб овоз берди
Қозоғистон Марказий комиссияси АЭС қуриш бўйича ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, референдумда иштирок этган 5,56 миллион ёки 71,12 фоиз фуқаро АЭС қуришни ёқлаб овоз берди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!