Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 7 октябрь куни соат 15:45 да Ғузор-Қарши йўли бўйида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

«КамАЗ-512» автомашинаси резервуарига газга тўлдириш вақтида газ-ҳаво аралашмаси портлаб кетган. Оқибатда ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига тўрт нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келиб, соат 16:00 да ёнғинни ўраб олган ва 16:45 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида шохобча биносининг 22 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. ФВВ маълумотларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБларнинг масъул ходимлари етиб келган.