6 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги икки учрашуви бўлиб ўтди. Шу куни дастлаб Украина ва Франция терма жамоалари 3-ўрин эгасининг номини аниқлаш мақсадида «Ҳумо Арена»да майдонга чиқди.

Ўйин 7:1 ҳисобида украиналиклар ғалабаси билан тугади. Даниил Абакшиннинг учта, Евҳений Жукнинг иккита, шунингдек, Иҳор Чернявский ва Михайло Зваричнинг биттадан голларига французлар фақат Айюб Саъдуийнинг битта аниқ зарбаси билан жавоб бера олди.

Маълумот учун, финал учрашувида Бразилия футзалчилари Аргентина устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтинчи марта жаҳон чемпионига айланди.

Украина терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиши билан тугаган учрашувда «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ҳам меҳмон бўлди ва эътиборга молик лаҳзаларни фотосуратларга муҳрлади.