“Ўзагросуғурта” бошқаруви вакиллари Swiss Re’нинг Швейцариядаги бош штабида бўлди. Swiss Re ҳамда “Ўзагросуғурта” ўртасида бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги йўналишида олинадиган таваккалчиликларни қайта суғурта қилиш хусусида музокаралар олиб борилди.

Унда InsuResilience Solution Fund (ISF) билан “Ўзагросуғурта” ҳамкорликда ишлаётган лойиҳа доирасида суғурта ҳимоясига олинадиган кичик боғдорчилик фермерлари суғурта қалтисликларини қайта суғурта қилиш шартлари келишилди.

Swiss Re – Швейцариянинг 160 йиллик бой тарих ва тажрибага эга ҳалқаро миқёсдаги қайта суғурта компанияси ҳисобланади. 

Swiss Re’нинг бош офиси Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жойлашган бўлиб, унга 1863 йилда асос солинган. Бутун дунё бўйлаб 80 та офисида қарийб 15 минг нафар мутахассис фаолият юритмоқда. 

Swiss Re – мол-мулк, бахтсиз ҳодиса, ҳаёт суғуртаси ва қишлоқ хўжалиги каби кўплаб йўналишларда қайта суғуртани амалга оширади.

Суҳбат давомида “Ўзагросуғурта” нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё ҳудудида биринчилардан бўлиб қайта суғурта бўйича музокаралар учун Swiss Re’нинг Цюрихдаги офисига ташриф буюрганини таъкидлаб, бундан мамнун эканини маълум қилди.

Сайт: agros.uz
Facebook: fb.com/agrosugurtauz
Instagram: @uzagrosugurta
Telegram: t.me/uzagrosugurta_aj
YouTube: @uzagrosugurtajsc3984

Реклама ҳуқуқлари асосида.