Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида юк машинаси ва «Жигули» ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 4 октябрь куни соат 23:20 атрофида туманнинг Искандарий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R46 автомобиль йўлида содир бўлган. «ГАЗ53» ҳайдовчиси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан ҳаракатланганида тўғридан келаётган «ВАЗ2103»ни ўтказиб юбормасдан ЙТҲ содир этган.

Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.