Тошкент шаҳри Учтепа туманида 7 октябрь куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди ЙҲХБ ахборот хизмати.

ЙТҲ соат 22:10 ларда Лутфий кўчасида юз берган. Ҳолат иштирокчилари: Nexia-3 (ҳайдовчи 2000 йилда туғилган), Lacetti (1990 й.т.), Lacetti (1984 й.т.), Spark (1994 й.т.), Yutong (1976 й.т.).

Тўқнашув оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.